Юрген Клопп: Биз кейинги мавсум ҳақида эмас ҳозиргиси ҳақида ўйлаяпмиз. Олдинда бизни кўп нарса кутмоқда

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионати доирасида "Манчестер Сити"дан (0:4) учралган мағлубият ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бугун уйғонганимда, яхши кайфиятда эмас эдим. Бироқ мен базага келганимда ҳаммаси яхши бўлди, чунки бу ерда биз кўп нарсаларни ўзгартирамиз.

Бу ерда биз "Сити"га қарши ўйинда юзага келган муаммоларимизнинг устида ишлаймиз. Биз кейинги мавсум ҳақида эмас, буниси ҳақида ўйлаяпмиз. Олдинда бизни кўп нарса кутмоқда", - дейди Клопп.

Ўқилган: 658
Англия чемпионати Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича