"Интер" клуби Санчесни "МЮ"дан сотиб олишга тайёр

"Интер" клуби "МЮ" ярим ҳимоячиси Алексис Санчесни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Goal.com нашрининг маълум қилишича, "Интер" клуби 31 ёшли чилилик футболчини 20 млн евро эвазига сотиб олишга тайёр.

Маълумки, Санчес август ойининг бошига қадар аниқ "Интер" клубида қолади, чунки клублар ижара шартномасини узайтириш борасида келишиб олган эди.

"Интер" клуби "Хетафе" жамоасидан ўтиб кейинги босқичга чиқса, Европа лигасининг мини-мусобақасида иштирок эта олмайди. "МЮ" клуби Санчесни Европа лигасининг бошқа ўйинларида иштирок этишга рухсат бермаган. "Интер" ҳали ҳам "МЮ"нинг фикри ўзгаришига умид қилмоқда.

"Юнайтед" клуби Санчесни "Интер"нинг мусобақалардаги сўнгги босқичларида ўйнашига рухсат бермади, чунки ҳар қандай жароҳат чилилик футболчининг трансферига салбий таъсир қилади.

Ушбу мавсум Санчес "Интер" клуби сафида А Сериянинг 13 та ўйинида иштирок этиб 2 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 617
Алексис Санчес Интер Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича