
Англия премьер-лигаси июнь ойининг энг яхши мураббийи соврини учун номзодларни эълон қилди.
Совринга тўрт нафар мутахассис даъвогарлик қилмоқда: Стив Брюс ("Ньюкасл"; 3та ўйинда 2та ғалаба), Нуну Эшпириту Санту ("Вульверхэмптон", 5та ўйинда 4та ғалаба), Фрэнк Лэмпард ("Челси", 3та ўйинда 3та ғалаба), Оле-Гуннар Сульшер ("Манчестер Юнайтед"; 5та ўйинда 3та ғалаба).
Ғолиб номи мухлислар ва мутахассислар гуруҳи томонидан бўладиган овоз бериш жараёнида аниқланади. Совринга лойиқ кўрилган мураббий номи кейинги ҳафта ошкор бўлади.