Бугун "Спорт ТВ"да Диёр Имомхўжаев "Шердор" ҳамда "Иттифоқ-Навоий" жамоалари ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритади

"Бугун соат 19:00 да "Спорт ТВ" каналида чиқиш қилиб, "Шердор" ва "Иттифоқ-Навоий" футбол клублари нима учун Биринчи лигадан четлаштирилганини тушунтираман.

Клуб мураббийи Бахтиёр Сатторовнинг ижтимоий тармоқларда берган баёноти ва ундаги чалкаш фикрларини конкретлаштираман.  

Кеча Муборакда "Бухоро" ва "Металлург" ўйини нима сабабдан ўтказилди-ю, нега энди "Машъал"нинг Пахтакорга қарши ўйини сурилди, бу борада ҳам тушунтириш бераман.

Алишер Никимбаевнинг ПФЛ ҳақидаги кетма-кет чиқишлари борасида саволлар бўлса, уларга ҳам жавоб қайтараман.

ПФЛ ҳамма саволлар ва мавзулар учун очиқ.", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Ўқилган: 1601
Бошқа хабарлар ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича