Диёр Мирзабоев: Бир очколик бўлдик

Coca Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган «Андижон» - «Бунёдкор» (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

- Ўйин тўлиқ «Бунёдкор»нинг назорати остида ўтди. Бизнинг футболчиларга билмадим, характер, шижоат етишмадими? Рақиб бир киши кам бўлиб қолганида ҳам хавфли ҳужумларни уюштира олди. Умумий маънода бизда ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Балки гол урганимизда ўйин ўзгариб кетармиди? Лекин «Бунёдкор» футболчиларига тан бермай иложи йўқ, 10 киши бўлиб қолишганида ҳам охиригача ҳаракат қилишди.

Бизнинг футболчилар нега бундай шижоатсиз тўп суришганини эртага йигитлар билан таҳлил қиламиз. Бугун биз бир очкони қўлга киритдик. Агар «Бунёдкор» футболчилари биринчи бўлимда ўз имкониятларидан фойдаланганида ҳисоб бошқача бўлар эди. Омадимиз келди. Шунингдек, дарвозабонимиз ҳам бизни қутқарди.

Ўқилган: 402
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича