“Боруссия Д” клуби “Астон Вилла” сардорини сотиб олишга тайёр

“Боруссия Д” жамоаси “Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Жек Грилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Transfer Window Podsast нашри хабар бермоқда. 

Ҳозирда Грилиш учун пойгада “Манчестер Юнайтед” жамоаси олдинда бормоқда. “Астон Вилла” футболчини манчестерликлар сафига қўйиб юборишга тайёр.

Грилиш ушбу мавсум Англия чемпионатида 30 та ўйинда 7 та гол урди ва 6 та голга муаллифлик қилди.

Ўқилган: 519
Астон Вилла Боруссия Д Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича