Дилявер Ваниев: Элементар хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик

Coca Cola суперлигаси 7-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида муборакликлар устози Дилявер Ваниев иштирок этди.

Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, таассуротларим турлича. Баҳсга муносиб тайёргарлик кўргандик. Аммо элементар хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Биринчи гол ўтказиб юборган вазиятда ҳам хатомиз қимматга тушди. Биз гол урганимизда бошқача бўларди. Балки пенальти ҳам бўлмас эди. Оддий ҳолатларда тўпни йўқотдик.

Хатолар устида ишлаймиз ва натижаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Жуда кўп очко йўқотдик. Менга ҳозир гапириш жуда оғир. “Қўқон-1912” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман.

Ўйинлар оралиғидаги уч кунлик фарқ борасида айтадиган бўлсам, бу нормал ҳолат.

Футбол эмоционал спорт тури. Техник худудда хаяжонсиз туришнинг иложи йўқ. Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай одам мендек ҳаяжонланиши мумкин эди. Ёш мураббий сифатида бундай ҳис туйғуларга берилишим одатий ҳол деб ўйлайман.

Ўқилган: 494
Машъал Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича