Мусобақалар олдидан ҳаяжонни енгамиз

Фаолиятининг аввалида ҳар бир спортчи мусобақадан олдин катта ҳаяжонни бошдан кечиради. Чунки у машғулотларда ўрганганларини намойиш этиши ва юқори натижага эришиши керак.

Исталган спорт турида, истисносиз, машғулотнинг энг юқори чўққиси мусобақа ҳисобланади. Баъзида ҳиссиёт, ҳаяжонланиш спорт пиллапоясидан чиқишга халақит беради. Қандай қилиб ҳаяжонланишга қарши курашиш кера? Бу мавзу бугунги мақолада муҳокама қилинади.

«Бегона майдондан қўрқиш»

Баъзи спортчилар ўзларининг «уйида» бўлмаганда безовталанишади ва уларнинг ичида ваҳима қўзғалади: бегона майдон, бошқа мураббийлар, янги қиёфалар ва бошқалар. Шу сабабли, кўплаб спорт психологлари ўзини нотаниш муҳитга кўниктириш учун одатдаги шароитлардан ташқарида машқ қилишни тавсия этадилар.

Мусобақа кўлами

Спортчи кўплаб одамларни, бошқа спортчиларни кўради ва ҳаяжони ичига сиғмай кетади. Чунки у барча рақиблари ичида охирги бўлишим мумкин, деб ўйлайди.

Шубҳасиз, рақобат жуда фойдали: мусобақалашиш руҳи керакли натижаларга эришишга ёрдам беради. Аммо агар биринчи мусобақасида спортчи шоҳсупага кўтарилмаган бўлса, охирги бўлиш қўрқуви янада кучаяди.

Стартолдидаги бундай ҳаяжонни фақатгина мусобақаларга муносабатингизни ўзгартиришингиз керак. Бунинг учун, биринчи навбатда, рақибларингизни душман сифатида қабул қилманг: ҳар қандай спортда одатда кўплаб издошлар бор ва эҳтимол улар орасида ҳақиқий дўстларни топишингиз мумкин.

Иккинчи маслаҳат: агар мусобақадаги иштирокчилар сонидан қўрқсангиз, кеча улар билан машқ қилганингизни тасаввур қилинг ва шу орқали уларнинг заиф томонларини яхши билиб оласиз. Учинчи маслаҳат: мусобақаларда фақат ўзингиз ва натижаларингизга эътибор қаратиш керак. Ёт фикрларга чалғиманг, бу сизни ҳам йўлдан оздириши мумкин.

Мусобақа шароитлари

Мусобақанинг ҳолати, масалан, баъзи спортчиларни мухлислар қувончи ва ҳайқириғи ҳаяжонга солса, бошқаларни эса илҳомлантириши мумкин. Спорт психологиясида спортчилар орасида ҳиссий ҳолатнинг уч тури ажралиб туради: машғулот пайтида жанговар тайёргарлик, сўнгра стартолди ҳаяжони ва ундан кейинги апатия.

Бир томондан, спортчи учун илҳом жуда яхши: у ғалаба қозониш учун охиригача курашишга тайёр. Aммо жанговар тайёргарлик, айтилганидек, танганинг икки томони бор. Баъзида ўзига ишонч спортчининг натижаларига путур етказади. Шундай қилиб, унинг диққатини тарқатиб юбориши ва бу ўз навбатида аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, хатолар, паст баллар ёки ҳатто мағлубиятга ҳам. Шунинг учун яна битта маслаҳат шундан келиб чиқадики, дадил бўлинг, лекин ўзингизни катта олманг.

Қўллаб-қувватлаш гуруҳингизга эга бўлиш

Кўпгина спортчиларнинг чиқишларида ота-оналари ёки дўстларининг иштироки қўллаб-қувватлаш рамзи саналади. Aммо яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, яқин одамлар уларни трибунада қўллаб-қувватлаганидан кўра нотаниш муҳитда спортчилар учун мусобақалар кўпроқ муваффақиятли бўлади. Чунки таниш юзларнинг мавжудлиги ҳар доим ҳам чиқишга ёрдам бермайди. Дарҳақиқат, кимдир, аксинча, танишларининг «назарига тушишдан» қўрқади ва шунинг учун улар иштирок этса, натижалари ҳақида кўпроқ ташвишлана бошлайди.
Фаолиятни энди бошлаётган ва ёш спортчи бўлсангиз, унда ўзингизга нотаниш одамлар орасида ишлашга одатланинг. Бундан ташқари, яқинларингиз ҳар доим ҳам сизга ҳамма жойда ҳамроҳлик қила олмайдилар.

Фойдали майда деталлар

Ташкилий жиҳатларни эътиборсиз қолдирманг: мусобақага олдиндан тайёргарлик кўринг: саёҳатдан олдин вақтингизни шундай чамалангки, уларга хотиржам ва ҳиссий жиҳатдан осойишта тайёргарлик кўришингиз мумкин бўлсин.

Техникага эътибор қаратинг

Кўпгина спорт психологлари мунтазам машқ қилиш билан бирга тасаввурни ўргатишни маслаҳат беришади, масалан, гўё шоҳсупага чиққансиз ёки зафарли чиқишингизни қандай нишонлаётганингизни хаёл қиляпсиз. Нафақат ғалабани, балки ижро техникангиз шунчаки 5+га баҳоланган хатосиз чиқишни тасаввур қилиш жуда фойдали.

Нафас олиш машқлари

Нафас олиш машқлари ҳам мусобақадан олдинги ҳаяжонни енгиш учун яхши усулдир. Чуқур нафас олиш ёки чиқариш билан ўзингизни стресснинг асл сабабидан чалғитасиз.

Ўқилган: 232
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича