"Бунёдкор": Ёшлар Лигаси. Аламли дуранг

Ёшлар Лигасида 7-тур ўйинлари старт олди.

Турни сафарда “Андижон”га қарши ўтказган Виктор Карпенко мураббийлигидаги ўринбосарларимиз аламли тарзда дурангга эришди.

Оз эмас, кўп эмас тўққиз нафар футболчимиз Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоасига таклиф этилгани боис Андижонга асосий таркиб ўйинчиларисиз ташриф буюрган ёшларимиз учрашувни ажойиб тарзда ўтказди. Ўйин давомида мезбонга нисбатан фаоллик кўрсатган ўринбосарларимиз рақиб дарвозаси олдида жуда кўп хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Хусусан, Валерий Акопов, Владислав Нуриев, Маликшоҳ Расулов “Бунёдкор”нинг собиқ дарвозабони Элдор Адҳамов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо имкониятлар фойдалана олишмади. Албатта майдон эгаларида ҳам имконият бўлди. Глеб Харин ўринбосарларимизни голдан қутқариб қолди. Қисқаси, бир нечта гол урилиши, ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган баҳсда аламли дурангга эришдик.

Ёшлар Лигаси
«АНДИЖОН» - «БУНЁДКОР» - 0:0 (0:0)
30 июнь. Андижон. БЎСМ ўйингоҳи.
Бош ҳакам: Достон Мирзараимов.
Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов.
Захирадаги ҳакам: Алишер Тўхтасинов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
«Андижон»: Элдор Адҳамов, Муҳаммадали Турсунов, Исломбек Маматказин, Шоҳруҳбек Раҳмиддинов, Асилбек Азизов (Оятилло Собиров, 88), Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳоджон Соҳибжонов, Дониёр Абдуманнопов, Юрсунали Топволдиев, Озодбек Қаҳҳоров, Саиджон Муҳаммадинов (Жамшид Ҳомидов, 57).
«Бунёдкор»: Глеб Харин, Владислав Нуриев (Маликшоҳ Расулов, 57), Сардорбек Хурсандов, Хуршидбек Убайдуллаев, Абдурауф Бўриев (Асаджон Азимжонов, 61; Нодирбек Турсунов, 82), Фаррухбек Мухторов, Валерий Акопов, Умарали Раҳмоналиев, Жасурбек Абдулбеков, Умид Султонов (Жамшид Бахшуллоев, 72), Любомир Бондаренко.
Огоҳлантиришлар: Асилбек Азизов, 49. Муҳаммадкарим Тоиров, 63.Сардорбек Хурсандов, 75. Маликшоҳ Расулов, 89. Муҳаммадали Турсунов, 90.

Ўқилган: 332
U-21 биринчилиги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича