Пеп Гвардиола: Мен унинг қолишини истаган эдим, бироқ ҳамманинг ўз ҳаёти бор

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Келишув ҳали якунлангани йўқ. Баъзи бир майди ишлар бор, лекин Сане "Бавария"га ўтса керак барибир. Биз унга барча яхшиликларни тилаган ҳолда у билан ўтган йиллар учун миннатдорчилик билдирамиз. "Бавария" каби ажойиб клубда у янги даврни бошлайди.

У кетишни истади. Ҳар бир одамнинг ўз ҳаёти бор ва у олға интилишни истади. Мен унинг қолишини истадим, лекин Сане у ерда унга яхшироқ бўлади деб ҳисоблади ва у албатта бахтли бўлади", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Сане "Манчестер Сити" клуби билан янги шартнома имзолашдан бош тортди. Унинг учун асосий даъвогар сифатида "Бавария" клуби бўлди. Бироқ клублар 24 ёшли германиялик футболчининг трансферини ўзаро ҳал этиша олмади.

Куни кеча "Бавария" ва "Манчестер Сити" клублари келишувга эришгани маълум қилинди. Футболчининг трансфери бонуслар билан ҳисоблаганда 60 млн еврога бахоланмоқда.

Ўқилган: 2878
Бавария Лерой Сане Манчестер Сити Трансферлар Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича