"Хетафе"га қарши ўйин қайдномасида Азар йўқ, бироқ жароҳатидан тикланган икки футболчи бор

"Реал" клуби "Хетафе" жамоасига қарши майдонга тушадиган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Қайдномага "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар киритилмаган. Marca нашрининг маълум қилишича, бу қарор клубнинг Азарни аяш нияти билан боғламоқда, чунки унга қарши кўпинча қўпол ўйнашмоқда. Ҳозир унга жиддий жароҳат олиш ҳавфини камайтириш учун дам олиш имконияти берилган.

Таъкидлаш лозимки, "Реал" қайдномасига жароҳатларидан фориғ бўлган ҳужумчи Лука Йович ва ярим ҳимоячи Лукас Васкес қайтган.

"Эспаньол" жамоасига қарши кечган олдинги ўйинда иштирок этмаган Лука Модрич ва Форлан Менди ҳам сафга қайтди.

"Реал" – "Хетафе" ўйини эртага тунги Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

*****

Ўқилган: 1015
Испания чемпионати Лука Йович Реал Мадрид Хетафе Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича