"Барселона" клуби футболчиси муддатидан олдин ижарадан қайтмоқда

Ҳимоячи Хуан Миранда "Барселона" клубига қайтмоқда.

20 ёшли ўйинчи "Шальке" клубида ижарада эди. Миранда у ерда икки йил бўлиши режалаштирилган эди, бироқ томонлар испаниялик футболчининг "Барса"га ҳозироқ қайтишини келишиб олишди.

Миранда ушбу мавсум "Шальке" сафида 11 та ўйин ўтказишга эришди. Ўйинчи "Барселона" тизимида 2014 йилдан буён бўлиб келмоқда ва асосий жамоа учун 2018/19 мавсум дебют қилган.

*****

Ўқилган: 1041
Барселона Миранда Шальке-04

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича