Гвардиола Клопп ҳақида: У ҳам, мен ҳам ғалаба қозонишни истаймиз, бироқ финал ҳуштагидан кейин ҳаммаси тугайди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпуль" устози Юрген Клопп ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен уни инсон сифатида яхши билмайман, бироқ мен унинг ўз жамоасига ўргатадиган ўйин услубини яхши кўраман. Бу бутун дунё учун яхши, унинг кўп гол киритишни исташи яхши ҳолат. Бундай мураббийлар кўп ёрдам беради.

У ғалаба қозонишни истайди, мен ғалаба қозонишни истайман, бироқ ҳаммаси финал ҳуштагидан кейин якунига етади. Клопп менинг ҳамкасбим ва менинг бошқа мураббийлар билан муносабатим яхши бўлиб қолишини истайман. Биз яқиндан суҳбатлашмаймиз, бироқ қандайдир алоқа бўлиши керак.

Биз ўз клубларимизни тақдим қиламиз. Биз ҳар ҳафта конференцияларда иштирок этишимиз туфайли бизнинг образимиз жуда муҳим", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 2782
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича