Зидан Ла Лига ҳақида: Пойга якунланди деб бўлмайди. Ўйинчилар ҳали ҳеч нарса ютмаганимизни билишади

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатидаги кураш ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз чемпион бўлмасдан туриб бирон нарса дея олмаймиз. Ишлашда давом этиш лозим, чунки рақиблар қўлларидан келган барча ишни қилишади. Ҳали пойга якунлангани йўқ ва ишонч билан ҳаракат қила олмаймиз.

Мен футбол ўйнаб юрганимда шундай вазият бўлган ва менинг футболчиларим ҳам бизнинг ҳали ҳеч нарса ютмаганимизни билишади. Ҳеч нарса".

"Барселона" клубидаги инқироз ҳақида

"Мен билан бир фикрда эканингиздан хурсандман. Сиз ҳам бизнинг ҳеч нарса ютмаганимизни айтдингиз. Бу ажойиб", - дейди Зидан.

Кеча "Барселона" клуби "Атлетико" билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этиб яна очко йўқотди. Агар "Реал" клуби эртага "Хетафе" жамоасини мағлуб этса, каталонияликлардан 4 очко ўзиб кетади.

Ўқилган: 1049
Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича