FEIнинг 2020 йилги Бош Ассамблеяси онлайн ўтади

Жорий йилнинг ноябрь ойида ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳрида Халқаро от спорти федерациясининг (FEI) навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтиши белгиланган эди. Пандемия сабаб мазкур Ассамблея онлайн тарзда ўтиши тасдиқланди.

Бу қарор FEI Иттифоқининг жорий ҳафта якунланган видеоконференциясида расман тасдиқланди. Шунингдек, расмийлар Йоханнесбургда ўтадиган Ассамблея келаси йил бўлиб ўтиши ҳақида қарор қабул қилишди.

“Жамоамиз вакилларининг саломатлиги ва хавфсизлиги бизнинг бош мақсадимиздир. Ўз навбатида, ЖАР От спорти Миллий федерациясининг мазкур қарорни қўллаб-қувватлаганидан миннатдормиз. Умид қиламизки, келаси йилга бориб барчаси ўз изига тушиб кетади. Биз мана шундай шароитда ҳам виртуал тарзда кўришиб, айрим масалаларни кўриб чиқаётганимиз қўл келмоқда”, – дейди ташкилот раҳбари Ингмар де Вос.

Маълумот учун, FEI Бош Ассамблеяси йилда бир маротаба ўтказилади ва унда ташкилот расмийлари йиллик сарҳисоб, шунингдек, келгуси йил учун устувор режаларни муҳокама қилиб олишади. Шу тариқа, жорий йилга белгиланган Бош Ассамблея ўз вақтида онлайн тарзда бўлиб ўтса, Йоханнесбург келгуси йилги тадбир учун мезбонликни сақлаб қолмоқда.

Ўқилган: 260
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича