"Боруссия" клуби Санчонинг маошини оширишга тайёр. Клуб унинг учун 120 млн олмоқчи

"Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Sport Bild нашрининг маълум қилишича, "Боруссия" раҳбарлари ўтган ҳафта Санчо билан суҳбатлашган ва унинг йиллик маошини 6 млндан 10 млн еврога оширишга тайёр эканлигини билдирган. Футболчи учун маошнинг миқдори ҳеч қандай ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди.

"Боруссия" клуби Санчо жамоани тарк этмоқчи бўлган тақдирда, унинг учун 120 млн евро олишни кўзламоқда. Таъкидланишича, бу масала борасида аниқ бир қарорга келингани йўқ.

Санчога "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Челси" клублари қизиқмоқда. Бундан аввал "Боруссия" клуби директорлар кенгаши раиси Ханс-Йоаким Ватцке "коронавирус туфайли ҳеч қандай чегирма бўлмайди" деган эди.

Ўқилган: 1904
Боруссия Д Германия чемпионати Жейдон Санчо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича