"Манчестер Юнайтед" Санчо учун 50 млндан кўп тўламоқчи эмас. "Боруссия" кўпроқ талаб қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо учун кўпроқ пул тўлаш ниятида эмас.

Манчестер клуби раҳбарияти 20 ёшли англиялик футболчи учун 50 млн фунтдан кўп маблағ тўлаш ниятида эмас.

Санчонинг ўзи Англияга қайтиш истагида – у 2017 йили "Манчестер Сити" клубидан 8 млн фунт эвазига кетган эди, бироқ "Боруссия" футболчи учун 100 млндан кўпроқ талаб қилмоқда.

Sky Sports нашрининг маълумот беришича, "МЮ" коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз оқибатида кўрилган 41 млн фунт миқдоридаги зарарни қоплаш учун Санчонинг нархи туширилишига умид қилмоқда.

Якунига етган мавсумда Санчо 17 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 712
Боруссия Д Жейдон Санчо Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича