Трансфер ҳуқуқи "Реал" клубига тегишли бўлган ярим ҳимоячи Мартин Эдегор жароҳат олди

"Реал Сосьедад" клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорнинг жароҳати ҳақида хабар берди.

21 ёшли норвегиялик футболчининг ўнг тиззасида муаммо юзага келган. Бу ерда тизза суякларининг яллиғланиши айтилмоқда.

Эдегор бугун шифокорлар билан шу пайтгача қўлланилмаган муолажани маслаҳатлашиши учун Барселонага етиб келди.

Футболчининг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг "Реал" клубига тегишли. Маълумотларга кўра, клуб Эдегорни 2021 йилнинг июнь ойига қадар "Сосьедад" сафида қолдиради.

Эдегор Ла Лиганинг 27 учрашувида иштирок этиб 4 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 796
Жароҳатлар Мартин Эдегор Реал Мадрид Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича