Пахтакор" - "Сурхон" ўйинини Элёр Турсунов бошқаради

ПФЛ Суперлига 7-тур ўйинлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Тошкентда "Сурхон" билан 2 июль куни ўтадиган ўйинда бухоролик ҳакам Элёр Турсунов ҳакамлик қилади. Унга Ҳусниддин Шодмонов ва Александр Буров қанотларда ёрдам беради. Турсунов ҳозирга қадар "Пахтакор" иштирокидаги икки беллашувда ишлаган. Уларда бир ғалаба ва бир дуранг натижа қайд этилган. Ҳар икки баҳсни у 2019 йил бошқарган.

"ПАХТАКОР" – "СУРХОН"
Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро), Илья Ильин (Бухоро).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
Комиссар: Рамиль Ильясов.

Ўқилган: 1648
Пахтакор Сурхон Ўзбекистон. Суперлига Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича