"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпуль"га қарши кечадиган АПЛ 32-тури олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта биз уларга чемпионлик йўлакчасини қилиб берамиз. Ахир, улар бунга лойиқлар.
Биз доим уларга ҳавас кўзи билан қараганмиз. "Ливерпуль" нолиши керакмас", - дейди Пеп.
Эслатиб ўтамиз, "Ман Сити" – "Ливерпуль" учрашуви 2 июль куни бўлиб ўтади.
*****
Гвардиола: "Ливерпуль"га чемпионлик йўлакчасини қилиб берамиз - улар бунга ҳақли
Ўқилган: 2739