“Манчестер Юнайтед” қўшимча бўлимларда “Норвич”ни мағлуб этиб Кубок ярим финалига йўлланма олди

Англия Кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Норвич” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви ўз якунига етди.

Учрашувнинг 51-дақиқасида Одион Игало ҳисобни очди. Бунга “Норвич” футболчилари 75-дақиқада жавоб қайтаришди. Асосий вақтда ҳисоб тенг бўлганидан кейин қўшимча бўлимлар белгиланди.

118-дақиқада Харри Магуайр “МЮ”га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Шу тариқа Сулшер шогирдлари кейинги босқичга чиқишди.

Англия Кубоги, ¼ финал

Норвич – Манчестер Юнайтед 1:2 (0:0, 1:1, 0:0, 0:1)

Голлар: 0:1 – 51 Игало, 1:1 – 75 Кэнтуэлл, 1:2 – 118 Магуайр.

Норвич – Крул, Годфри, Клозе, Ааронс, Льюис (Ида, 118), Кэнтуэлл (Трибулл, 90), Тетти, Маклин, Буэндиа (Дуда, 90), Рупп (Эрнандес, 62), Пукки (Дрмич, 71).

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Магуайр, Шоу, Диогу Далот (Уильямс, 63), Байи (Марсьяль, 96), Лингард (Рэшфорд, 63), Мактомини (Матич, 78), Бруну Фернандеш, Фред (Погба, 78), Мата (Гринвуд, 63), Игало

Ўқилган: 973
Англия Кубоги Манчестер Юнайтед Норвич

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича