Пьянич "Барселона" клуби учун тиббий кўрикдан ўтади

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничнинг трансфери якуний босқичга келди.

30 ёшли босниялик футболчи эртага испан клубига трансфери олдидан тиббий кўрикдан ўтади, деб маълумот бермоқда журналист Николо Скира.

Бундан олдинроқ "Барселона" клуби Пьянич учун 60 млн евро ва бонуслар тўлаши, "Ювентус" эса ўз навбатида Артур учун 70+5 млн бериши маълум қилинган эди.

Бразилиялик футболчи ҳам дам олиш кунлари тиббий кўрикдан ўтади. Пьянич "Ювентус" клубида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда эди.

Ўқилган: 1684
Барселона Миралем Пьянич Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича