Холанд: Чемпионлар Лигасини яхши кўраман

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятидаги энг чиройли голни ёдга олди.

19 ёшли норвегиялик футболчининг Чемпионлар Лигасидаги дебют голини 1/8 финал доирасида кечган ПСЖга ўйинда (2:1) киритганди. Холанд ўша учрашувда дубл қайд этган ва иккинчи голи унда яхши таассурот қолдирган.

“Бу мен киритган голлар ичида энг яхшиси. Чемпионлар Лигасини яхши кўраман”, — дейди Холанд.

Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйинида ПСЖ немис клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этган ва мусобақа чорак финалига йўл олганди.

Холанд “Боруссия”га 2020-йилнинг январида “Зальцбург”дан ўтганди. Жорий мавсум у клуб миқёсида 39 ўйин ўтказиб, 44 та гол муаллифига айланди.

*****

Ўқилган: 407
Боруссия Д Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича