Карло Анчелотти: Клопп мукаммал машина қуришга эришди

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль"нинг чемпионлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Менинг Юрген Клопп билан алоқаларим яхши. У билан деярли ҳаммаси ҳал бўлганида учрашган эдик ва мен уни олдиндан табриклаб қўйдим.

Клопп – "Ливерпуль" клубининг ютуқлари яратувчиси ва бу нафақат Премьер-лигадаги балки бошқа ютуқларни ҳам айтса бўлади. У Англия клубини қабул қилган пайтдан бошлаб беш йил ичида кўп нарсаларга эришди. Клопп сабр билан мукаммал машина қуришга эришди", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" клуби чемпионатнинг якунланишига 7 тур қолганида чемпион бўлишга эришди. Айни пайтда иккинчи поғонада кетаётган "Манчестер Сити" клуби билан орадаги фарқ 23 очкони ташкил қилади.

*****

Ўқилган: 971
Англия чемпионати Карло Анчелотти Ливерпуль Эвертон Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича