"Эспаньол" клуби ушбу мавсум учинчи маротаба бош мураббийини бўшатиб юборди

"Эспаньол" клуби бош мураббийи Абелардо Фернандес ўз лавозимини тарк этди, деб маълумот бермоқда клуб расмий сайти.

Бу жорий мавсумдаги учинчи истеъфо бўлди. Мавсум аввалида "Эспаньол" клубини Давид Гальего бошқараётган эди, октябрь ойида Пабло Мачин келиб 2019 йилнинг охиригича ҳам жамоада қолмади.

Бош мураббий билан бирга жамоани мураббийлар жамоаси вакиллари Томас Хервас ва Иньяки Техада ҳам кетишди. Маълумотга кўра, бош мураббий лавозимини вақтинча клубнинг спорт директори Руфете эгаллаб туради.

31 турдан кейин "Эспаньол" клуби мусобақа жадвалининг охирида турибди. Примерода қоладиган жойдан клубни 7 очко яйириб турибди. Эртага "Эспаньол" футболчилари ўз майдонида "Реал" билан куч синашади.

Ўқилган: 1481
Дунё мураббийлари Испания чемпионати Эспаньол

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича