
Coca Cola Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Бухоро” (0:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Нима ҳам дердим?! Биз 20 га яқин имкониятларни яратдик. Бироқ, олдинги беллашувларда ҳам кўзга ташланган – вазиятлардан фойдаланиш муаммоси ечимсизлигича қолмоқда. Рақибларимиз ҳам бизга юқори баҳо бериб, ҳимоявий тактика остида тўп суришмоқда. Менинг фикримча, футболчилар бугун яхши ҳаракат қилишди.
Аммо спортда натижа эсда қолади. Тўғри дуранг ўйнаяпмиз, аммо кўрган бўлсангиз, мана шу учала ўйинда рақиблардан устунлик қилдик. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради”, – деди Бердиев.
*****