
"Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоасининг Премьер-лигадаги ғалабаси ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ҳа! Қандай ажойиб туйғу!
Дунёнинг исталган нуқтасида туриб "Ливерпуль" клубини кузатадиган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизлар ғалабани рўёбга чиқардингиз ва биз сизлар учун хурсандчилик олиб келишда давом этамиз. Энди улар бизга ишонишади", - дейди Салоҳ.