Андрей Фёдоров: Якка курашларда ютқаздик

Coca Cola Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Локомотив» (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Фёдоров иштирок этди.

- Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида майдон эгалари катта устунликка эга бўлишди. Шундан сўнг бизда устунлик бўлди, аммо бу кўпроқ мезбонларнинг ўйин темпини бироз пасайтириши билан боғлиқ. Футболчиларим бугун якка курашларда мағлуб бўлди. Фикримча, бугун шу сабабдан мағлубиятга учрадик. Қолаверса, майдон марказида жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўйдик.

Оғир мағлубият бўлди. Ҳозир тактика, паслар ёки бошқалар ҳақида гапиришнинг мавриди эмас. Ўйинимизни кучайтиришга қийналяпмиз. Кетма-кет олтинга тенг очколарни йўқотяпмиз. Бу эса мавсум якунида катта таъсир ўтказиши мумкин. Мана учинчи ўйинки тезкор гол ўтказиб юборяпмиз. Шундан сўнг ўйинимиз бузиляпти. Ваҳоланки, «Локомотив» бундай ўйин кўрсатадиган даражадаги жамоа эмас.

Ўқилган: 580
Андрей Фёдоров Бунёдкор Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича