Баҳром Ҳайдаров: Биринчи гол режаларимизни ўзгартириб юборди

Coca Cola Суперлига 6-туридан  ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" (3:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Майдонда бугун икки тенг кучга эга бўлган жамоалар ҳаракат қилди, деб ўйлайман биринчи бўлимда. Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша жамоа ғалаба қозониши кўриниб турганди. Бу нарсага қўқонликлар эришишди ва майдон эгалари ғалаба қознишди.

Биринчи гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Суперлигада ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин. Бизда иккита тенг кучли таркибимиз бор. Ҳамма ўз майдонида ғалаба қозонишни ўйлайди. “Пахтакор” билан ўйинда ҳам яхши натижага эришишни истаймиз. Мағлубиятга учраётганимизга қандайдир сабаблар бордир. Лекин жамоамиз керакли очколарни олишига ишонаман", - деди Ҳайдаров.

Ўқилган: 2148
Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича