
"Фиорентино" клуби "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Саррининг атрофида юз бераётган вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Клуб 61 ёшли мутахассисга "Ювентус"дан кетадиган бўлса иш таклиф қилишга тайёр, деб маълумот бермоқда Football Italia нашри.
Сарри "Ювентус"да қийинчиликларга дуч келмоқда. Таъкидланишича, у мухлислар умидини оқламаган ва клубдагилар Саррининг "Юве"даги келажагига шубҳа билан қарашмоқда.
Ҳозир "Фиорентино" клубида Жузеппе Якини фаолият юритмоқда. Жамоа А Сериянинг 27 туридан кейин 31 очко билан 13-поғонани банд қилишган.