"Монако" клубини олти нафар футболчи тарк этди

"Монако" клуби олти нафар футболчи билан шартномаси якунланганини эълон қилди.

Дарвозабонлар Диего Бенальо ва Сейду Си, шу билан бирга ҳужумчи Мусса Силла жамоани шартнома муддати якунлангани туфайли тарк этишмоқда.

Яна учта футболчи "Монако" клубидаги ижара муддати якунлангани туфайли жамоаларига қайтиб кетишмоқда. Булар "Лестер" клубидан Адриен Силва ва Ислом Слимани, "Челси"дан эса Тьемуэ Бакайоко.

Франция чемпионатининг муддатидан олдин якунларига кўра, "Монако" 9-поғонани банд этган.

*****

Ўқилган: 895
Монако Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича