Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионида Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca-Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви якунланди.
Унда 2:0 ҳисоби қайж этилиб, қўқонликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 50-дақиқасида Раевац чиройли суратда дарвозани ишғол қилди. Орадан 30 дақиқа ўтиб эса, Мурод Ҳолмуҳаммедов пенальтидан ҳисобни йириклаштирди.
Бу ғалаба Ашурматов шогирдларига 3 очко тақдим этди. Энди "Қўқон-1912"да 12 очко бор.
Coca-Cola Суперлигаси, 6-тур
"Қўқон-1912" - "Сурхон" - 3:0
Голлар: Раевац (50), Ҳолмуҳаммедов (70 пен), Бердиев (90+5)
"Қўқон-1912": Эргашев, Мерзляков, Акбаров, Синдаров, Ҳолмухаммедов, Норбеков, Бердиев, Рўзиев, Рустамов, Йосович, Раевац
"Сурхон": Аманов, Ҳожиакбаров, Бубаня, Ғофуров, Саломов, Касян, Ҳасанов, Х.Ғофуров, Меҳмонов, Станоевич, А.Ғофуров.
*****
Раевацнинг голини томоша қилинг!
"Қўқон-1912" ўзида "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида енгди