"Бунёдкор" - "Локомотив". Ўйин олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Суперлигада 6-тур ўйинлари бошланади.

«Бунёдкор» - «Локомотив» учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа расмийлари ва учрашув комиссари Шерзод Ражабов иштирокида ўйинолди йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда эртанги учрашувнинг ташкилий масалалари, хусусан, COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида профессионал футбол мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрларига қатъий амал қилиш бўйича стадиондаги ҳамда жамоаларнинг ички тартибидаги амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди Шунингдек, учрашув комиссари расмийларга жамоаларга қўйилган талабларни яна бир бор эслатиб ўтди.

Қолаверса, тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда футболчиларга берилаётган айрим енгилликлар ҳақида ҳам тўхталди. Хусусан, энди учрашув вақтида бош мураббийлар ниқобсиз бўлишлари мумкин. Яна бир енгиллик шуки, илгари захира ўйинчиларининг уч нафари бир вақтда енгил машқларни бажара оларди. Эртангги ўйиндан бошлаб олти нафар захира футболчи майдон четида машғулотларга киришишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, эртага бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» - «Локомотив» учрашуви «Бунёдкор» стадионида 20:15да бошланади. Ўйинда «қалдирғочлар» тўлиқ кўк, «темирйўлчилар» тўлиқ оқ рангдаги либосларда тўп суради.

Ўқилган: 365
Бунёдкор Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича