“Қўқон-1912” – “Сурхон” / Жамоаларнинг либослари ранглари маълум

25 июнь куни Coca Cola Суперлигада 6-тур учрашувлари старт олади. Турнинг илк ўйини Қўқонда бўлиб ўтади. Унда "Қўқон-1912" жамоаси Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилади.

Мазкур учрашувни мезбонлар тўлиқ кўк рангдаги формада ўтказишади. Меҳмонлар эса  оқ рангли спорт либосларида майдонда ҳаракат қилишади.

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур беллашув соат 18:15 да “Марказий”  стадионида ўтказилади.

Ўқилган: 1327
Қўқон-1912 Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича