ЛИОНЕЛЬ МЕССИГА ТЕГИШЛИ, АММО ҲЕЧ КИМ ГАПИРМАЙДИГАН 9та КЎРСАТКИЧ. «Твиттер» тармоғида AFC_MxL ники остида ижод қиладиган муаллиф «Барселона» етакчиси Лионель Мессига тегишли 9та кўрсаткични келтириб, бу ҳақда ҳеч ким гапирмаслигини алоҳида таъкидлади. Диққатга сазовор томони, ушбу маълумот қисқа вақт ичида минглаб ретвит ва 3 мингдан ортиқ лайк тўплади. Хўш, гап қайси кўрсаткичлар ҳақида кетмоқда?

1. Лео Месси - Испания Ла Лигаси тарихида захирадан ўйинга қўшилганидан кейин энг кўп гол урган футболчи. Аргентиналик юлдуз саноқсиз голларидан 24тасини захирадан майдонга тушиш асносида тўплаган.

2. «Барса» етакчиси фаолияти давомида 6та голини кетма-кет равишда жарима майдони ташқарисидан урган. Бу ҳам Испания чемпионати рекордидир.

3. Лео Месси - 20 ёшигача, 20 ва 30 ёшдан ўтганидан кейин жаҳон чемпионатида гол уришга эришган ер юзидаги ягона футболчи. Хуллас, у 3та 10 йиллик даврини ҳам мундиал голи билан безаган.

4. Лео яна ўзи иштирок этган барча мундиалларда гол ҳаммуаллифига ҳам айланган.

5. Охирги 4 йиллик статистикани олсак, Месси жарима зарбасидан ҳар қандай клубга нисбатан кўпроқ гол урди. У бу давр ичида «стандарт»дан рақиблар дарвозасини 19 марта ишғол қилган бўлса, энг яқин таъқибчиси - «Ювентус» ҳисобида бундай голлар сони 18та.

6. Месси ҳар қандай халқаро мусобақада лоақал 1 марта энг яхши футболчига ажратилган соврин соҳиби бўлган.

7. Европа Чемпионлар Лигасида 8та «хет-трик» - бу энг юқори натижа (тўғри, Криштиану Роналду ҳам 8та «хет-трик»ка эга).

8. Лионель Америка кубоги турнирида захирадан майдонга тушиб гол уриш бобида ҳам мутлақ етакчи.

......


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин