"Барселона"га Неймар керакмас! Клуб Кавани билан келишяпти

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Испания чемпионати - "Барселона" жамоасида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақида Diario Sport нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси шу кунларда тугайди ва у эркин агентга айланади. "ПСЖ"га ЕЧЛ мусобақасида бошқа ёрдам бера олмайди.

"Барса" бўлса бундан фойдаланиб қолмоқчи ва Неймардан умидини узганлиги айтилмоқда. Каталонияликлар Эдинсон сўраётган пулни ўйлашмоқда. 

Бу мавсумда Кавани 21 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урганди.

Ўқилган: 1453
Барселона Неймар ПСЖ Эдинсон Кавани

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича