Зидан: Футболчиларнинг тикланиши муҳим рол ўйнайди. Эртага кўрамиз

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 31-тур "Мальорка" жамоасига қарши ўйинда Эден Азар ва Серхио Рамоснинг бошланғич таркибда тушириш имконияти ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Эртага кўрамиз. Биз бир неча кун ичида кўплаб ўйинларни ўтказамиз ва қайта тикланиш муҳим рол ўйнайди. Кундан кунга олға қадам ташламоқдамиз ва эртага барчасини ҳал этамиз. Чунки бугун катта иш қилганимиз йўқ".

Винисиус ва Азарни биргаликда ишлатиш ҳақида

"Бунинг иложи йўқ деб ҳисобламайман, бироқ биз ўйинчиларнинг қулай ҳаракат қилишига уринмоқдамиз. Вини эса Эден ўйнайдиган жойда ҳаракат қилади. Менга ўйинчиларни ўзлари яхши ҳаракат қиладиган жойда ўйнатиш ёқади.

Аммо уларни бирга ўйнатиш мумкин. Бунга шубҳам йўқ", - дейди Зидан ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос "Реал Сосьедад" билан ўйинда жароҳат олиб заҳирага олинган эди. Кейинроқ жароҳат жиддий эмаслиги маълум қилинди.

"Реал" клуби "Мальорка" жамоасига қарши 24-июндан 25га ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

*****

Ўқилган: 950
Жароҳатлар Зинедин Зидан Реал Мадрид Серхио Рамос Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича