Гендузи "Брайтон" футболчиларини ҳақорат қилиб уларнинг маошлари устидан кулди

"Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Англия чемпионатининг 30-тур доирасида "Брайтон" ўйинчиларига ҳурматсизлик қилган.

Daily Mail нашрининг маълумот беришича, 21 ёшли ўйинчи бутун ўйин давомида рақиб футболчиларининг устидан кулди. Жумладан "Брайтон" ўйинчиларини – ахлат деб ҳақорат қилган.

Шу билан бирга Гендузи "Брайтон" футболчиларига ҳеч қачон "Арсенал" ўйинчилари каби маош ололмаслигини айтиб келган. Гендузининг маоши ҳафтасига 40 минг фунтни ташкил қилади.

Гендузининг бундай ҳаракатлари биринчи маротаба кузатилгани йўқ ва "Арсенал" уни салбий бахоламоқда. Франция терма жамоаси Дидье Дешам Гендузининг хулқи борасида "Арсенал" билан суҳбатлашган. Маълумки, Дешам учун биринчи навбатда ўйинчиларнинг ўзини тутиши муҳим саналади.

*****

Ўқилган: 2326
Англия чемпионати Арсенал Брайтон Маттео Гендузи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича