Санти Касорла Қатарга кетяпти. Уни "Ас-Садд"да кутишмоқда

"Вильярреал" клуби ярим ҳимоячиси Санти Касорла фаолиятини Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасида давом эттиради.

35 ёшли футболчи аллақачон ушбу таклифни қабул қилиб бўлди.

Бу ҳақида Cadena Ser нашри хабар тарқатди.

Айнан уни ўз жамоасида кўришни бош мураббий Хави истамоқда.

Бу мавсумда Касорла 32 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга эришган.

*****

Ўқилган: 4800
Ас-Садд Вильярреал Осиё миллий чемпионатлари Санти Касорла

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича