"Машъал" ўзида "Насаф" билан нурсиз дуранг ўйнади, "Металлург" сафарда "Андижон"ни енгди

Ўзбекистон миллий чемпинати - Coca-Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган икки ўйин якунланди.

Уларнинг бирида "Машъал" ўзида "Насаф"ни қабул қилди. 90 дақиқа давомида томонлар дарвозага йўл топа олишмади. Ўйин 0:0 кўринишида ниҳоясига етди. Жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Иккинчи баҳсда "Металлург" сафарда "Андижон" меҳмони бўлди. Қизиқарли ўтган ўйинда бекободликлар икки гол уриб, ғалабани тантана қилишди.

Станислав Андреев дубль муаллифига айланди.

Мазкур ғалаба "Металлург"га 3 очко тақдим этди ва жамоа мусобақа жадвалида анча кўтарилиб олди.

Coca-Cola Суперлигаси, 5-тур
"Машъал" - "Насаф" 0:0
"Машъал": Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Никита Павленко, Шерзод Темиров, Мўминжон Мелиев, Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Денис Васильев.
"Насаф": Машҳур Муҳаммаджонов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кeнжабаев, Шeрзод Насруллаев, Ойбeк Бозоров, Марко Станоевич, Умарбeк Эшмуродов.

"Андижон" - "Металлург" 0:2
Гол:
Андреев (36), Андреев (45+1 пен)
"Андижон": Аҳроров, Исроилов, Мираҳматов, Авилов, Ҳасанов, Бекмуратов, Мелиев, Олимов, Исмоналиев, Усмонов, Зозуля
"Металлург": Лобанов, Отахонов, Тожиев, Тошпўлатов, Андреев, Абдулҳақов, Нарзуллаев, Чумак, Қуттибаев, Убайдуллаев

*****

Андреевнинг пенальтидан урган голини томоша қилинг!

Ўқилган: 2667
Андижон Машъал Металлург Насаф Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича