“Андижон” – “Металлург”. Ўзаро учрашувлар тарихидан

Бугун Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган сўнгги икки ўйин бўлиб ўтади. Виктор Кумиков бошқарувидаги “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади.
Мазкур жамоалар ҳозирга қадар чемпионат доирасида 36 бор ўзаро тўқнаш келган бўлиб, кичик устунлик бекободликлар тарафида. 14 баҳсда Тошкент вилояти вакиллари зафар қучган бўлсалар, 12 учрашувда “бургутлар” ғалабани қўлга киритишган. 10 та ўзаро баҳсда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 60-54, “Металлург” фойдасига.

Андижонликларнинг “маъданчилар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил этади. “Металлург” 2015 йилги мавсумда “Андижон”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган ва бу бекободликларнинг ўзаро беллашувлардаги энг йирик ғалабаси саналади.

Маълумот учун, ушбу қарама-қаршилик соат 19:00 да “Маҳалла” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва ме’ёрлари сабаб мухлисларсиз ўтказилади.

Ўқилган: 1435
Андижон Металлург Превью Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича