Андрей Фёдоров: Мағлубиятда ўзимиз айбдормиз

Cоcа Cоlа Суперлигаси 5-турида “Сўғдиёна”дан учралган мағлубиятдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Карантиндан кейинги иккинчи ўйинда ҳам биз территориал устунликка эга бўлдик.  Шунингдек,  “Сўғдиёна”дан шундай ўйинни кутгандик.  Аммо рақибларнинг йўллаган икки зарбаси ва голида ўзимиз айбдормиз.  Дастлабки ўйинда ҳам биз гол уриш учун кўплаб вазиятга эга бўлгандик.  Ҳозирда бизда вазиятдан фойдаланиш борасида муаммолар бўлмоқда.  

Ўтган ўйинни тахлил қилиб,  3-4 кун давомида бу борада қаттиқ тер тўккандик.  Ҳимоядаги ишларимиз ҳам юришмаяпти.  Бунга қадар ҳимояда бунақа ўйнамагандик.  Энди йўлга қўйилган хатоларни тўғрилаш борасида ишлаш керак.  

Шунингдек,  рухий ҳолат ҳам унчалик яхши бўлмаяпти.  Таркибимизда тажрибали футболчилар жуда кўп.  Бу бизга юборилган бир синов.  Биз ушбу ҳолатдан чиқиб кета оламиз.  Бундай ҳолатга тушиб қолишда барчамиз айбдормиз.

Ўқилган: 639
Андрей Фёдоров Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича