"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Англия чемпионатининг 30-тур "Брайтон" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди. Унда "тўпчилар" иккинчи бўлим охирида тўп ўтказиб юбориб мағлубиятга учради.
Ўйин ҳақида
"Мен ҳақиқатдан ҳам афсусдаман. Бу тарзда мағлуб бўлиш мумкин эмас.
Бизга курашиш ёқади ва ёш таркибга эгалигимизни биламиз, лекин ушбу ўйинни шунчаки бериб қўйдик. Масалани эртароқ ҳал этиш керак эди.
Ўйлашимча, бугун майдонга тушган ўйинчилар яхши ҳаракат қилишди. Ишончли ғалаба қозониш учун етарлича барча ишни қилдик, бироқ якунда майдонни яна очкосиз тарк этмоқдамиз.
Шу билан бирга бу ўйин "Ман Сити"га қарши ўйинга умуман ўхшамайди (0:3). Бундай оддий голларни ўтказиб юборганда жабр кўриш керак бўлади".
Мопенинг Ленога қарши қилган қўполлиги ҳақида
"Буни тасодиф деб ҳисоблайман. Мен унинг дарвозабонимизга жароҳат етказмоқчи бўлган деб ҳисобламайман, лекин бу яхши эмас.
Курашишда ва ижобий кайфиятни сақлаш жуда ҳам муҳим, зеро эртага янги кун келади", - дейди Артета.
Артета: "Арсенал" ғалаба қозониш учун етарлича ўйнади, бироқ яна очко жамғара олмади
Ўқилган: 1614