"Брайтон" ҳужумчиси Мопе: "Арсенал"нинг айрим ўйинчилари камроқ гапирса яхши бўлар эди

"Брайтон" клуби ҳужумчиси Нил Мопе Англия чемпионатининг 30-турида "Арсенал" (2:1) жамоасига қарши кечган ўйинда киритган ғалаба тўпи ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Арсенал"га қарши ўйин ҳақида

"Бугун гол урганимдан хурсандман. Бутун жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди. Узоқ танаффусдан кейин ўйнаш жуда ҳам қийин кечди. Гол уриш учун сўнгги имкониятни олишимга ишонар эдим. Мен ҳар доим ўзимга ишонаман.

"Арсенал" клубининг айрим ўйинчилари самимий бўлишни ўрганса бўлар эди. Айниқса биттаси. У бутун ўйин давомида ёмон гапларни айтиб юрди. Унинг гапларини қайтаришни истамайман, акс ҳолда муаммолар бўлади.

Мен шунчаки унга бундай вазиятлар (мағлубият) майдонда кўп гапириш оқибатида келиб чиқишини айтдим".

Ленонинг жароҳати ҳақида

"Мен шунчаки тўпга ўйнамоқчи эдим. Мен ҳакам ҳуштагини эшитмагунимча тўхтамайдиган одамларданман. Унга жароҳат етказмоқчи эмас эдим, танаффусда мураббий ва унинг жамоасидан кечирим сўрадим.

Артета футбол шундай эканлигини айтди. У такрорни кўриб менинг жароҳат етказмоқчи бўлмаганимни билади. Ленонинг тезроқ тузалишини тилайман", - дейди Мопе.

Ўқилган: 1765
Англия чемпионати Арсенал Брайтон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича