Мирислом Ҳасанов: Ҳужумларни якунлашда тажриба камлик қилди

Ўзбекистон Сoca Cola Суперлигаси 5 туридан ўрин олган «Навбаҳор» ва «Бухоро» жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг бухороликлар ёрдамчи мураббийи Мирислом Ҳасанов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

"Ўйин яхши бўлди. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. 3 та вазиятда бизга омад етишмади. Яққол вазиятларни қўлдан бой бердик. Ўйиндан-ўйинга янада яхшироқ ҳаракат қила бошлаймиз, деб умид қилиб қоламан.

Бир нечта муҳим футболчиларсиз ўйнадик. Легионерларимиз пандемия сабабли етиб кела олишмади. Ёшларга имкон беришга ҳаракат қилдик. Улар, менимча, яхши ўйнади. Ҳужумларни якунлашда бироз тажриба камлик қилди. Лигада иложи борича юқорироқ ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз. «Навбаҳор» яхши жамоа. Уларни ғалаба билан табриклайман. Келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан", - деди Ҳасанов.

Ўқилган: 1717
Бухоро Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича