АГМК Олмалиқда "Сурхон"ни кичик ҳисобда енгди

Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" учрашуви якунланди. Унда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ягона гол ўйин охирларида Йўлдошев томонидан киритилди.

Coca Cola Суперлигаси, 5-тур
АГМК - "Сурхон" - 1:0
Гол:
Йўлдошев (90+2)
АГМК 
– 32.Суҳроб Султонов – 20.Мирғиёс Сулаймонов, 44.Бобур Йўлдошев, 3.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов – 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов, 18.Баҳром Абдурахимов - Санжар Турсунов, 21.Мате Ватсадзе, 7.Элгужа Григалашвили.
“Сурхон” – 1.Асилбек Аманов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Владимир Бубанья, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Шерзод Каримов, 11.Александр Касьян, 19.Нуриддин Ҳасанов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 77.Асрор Ғофуров.

*****

Қисқача ўйин ҳақида ...

Биринчи бўлим майдон эгаларининг устунлиги билан ўтди. "Сурхон" футболчилари асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратиб ҳаракат қилмоқда

Яққол хавфли вазият бўлгани йўқ.

Сурхонликлар биринчи бўлим охирларида ҳимоячиларнинг хатосидан кейин қулай имкониятга эга бўлишди, бироқ якуний зарба ноаниқ кетди

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби майдон эгаларининг устунлиги остида кечди. Бироқ дарвозабон ва ҳимоячиларнинг аниқ ҳаракати бугунги ўйинда гол бўлмаслигини таъминлади

Жарима майдонидан кейин Арсланмурод Аманов тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди.

*****

Эътиборингизга ягона голни ҳавола қиламиз!

Ўқилган: 2498
АГМК Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича