"Сўғдиёна” Тошкентда "Локомотив"ни енгди, "Навбаҳор" ўзида "Бухоро"га имкон қолдирмади

Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сўғдиёна” ҳамда "Навбаҳор" - "Бухоро" клублари ўртасидаги учрашувлар якунланди.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентда "Локомотив" дарвозасига иккита гол уриб, ғалабани тантана қилди. Улуғбек Бақоев шогирдлари ўз дарвозаларидан битта гол олиб чиқишди.

Наманганда "Навбаҳор" бўлса "Бухоро"ни 2:0 ҳисобида енгди. Соловьёв ва Турғунбоевлар гол муаллифига айланишди.

Мазкур ўйинларда киритилган барча голларни сайтимиз орқали кўриб олишингиз мумкин.

Coca Cola Суперлигаси, 5-тур
"Локомотив" – "Сўғдиёна” - 1:2
Голлар:
Погребняк (58) - Ҳасанов (43), Шайманов (52 автогол)
"Локомотив": Илёсов, Файзиев, Дамянович, Муҳаммадиев, Ҳошимов, Махарадзе, Шайманов, Афонин, Ғанихонов, Абдухолиқов, Погребняк
"Сўғдиёна”: Митрович, Қулматов, Шайқулов, Орифов, Нўъмонов, Болтабоев, Ҳасанов, Дантас, Колакович, Норхонов, Шихов

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 2:0
Голлар:
Соловьёв (5), Турғунбоев (89)
“Навбаҳор”: Юсупов, Комилов, Аҳмедов, Соловьёв, Исоқжонов, Ғофуров, Голбан, Рашидхонов, Шамсиддинов, Ғуломов, Ўринбоев.
“Бухоро”: Насимов, Жумаев, Аманов, Ҳакимов, Ҳасанов, Шодмонов, Хўсинов, Исмоилов, Омонов, Фарҳодов, Абдуллаев.

*****

Жасур Ҳасановнинг жаримадан урган голини томоша қилинг!

Ўқилган: 1220
Бухоро Локомотив Навбаҳор Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича