Зидан Пикега жавоб қайтармади: Ҳар нарсани гапириш мумкин. Мен фақат ўйин ҳақида ўйлаяпман

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Реал Сосьедад" жамоасига қарши ўйиндан олдин "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикенинг гапларига нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди.

Каталония клуби ўйинчиси "Севилья" билан қайд этилган нурсиз дурангдан кейин "Сўнгги икки турга назар ташлаб "Реал"нинг очко йўқотишини тасаввур қилиш қийин" деган эди.

"Икки ўтказилган ўйиндан кейин бизда ҳаммаси яхши. Шу таркиб билан кейинги ўйинга тайёргарлик қилмоқдамиз, қайта тикланиш учун вақт унчалик кўп эмас лекин барибир тайёр бўлиш керак.

Чемпионлик учун курашда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, чемпионат бошланганидан кейин бизни учинчи ўйин кутиб турибди, олдинда яна 11 та финал бор.

Барчасидан фойда олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Менинг борим шу. Мен кўп сонли бошқа одамларга ўхшаб шикоят қилишим мумкин, лекин мураббий сифатида эмас. Имкон борича қувноқ бўлишга ҳаракат қиламан.

Пикенинг гапларига келадиган бўлсак, ҳамма нарса гапириш мумкин, мени фақатгина эртанги ўйин қизиқтиради. Менинг ўз фикрим бор, лекин ошкор этмайман", - дейди Зидан.

Ўқилган: 1331
Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид Херард Пике

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича