"Барселона" клуби Неймар билан бўлган судни ютиб чиқди. Ўйинчи клубга деярли 7 млн евро қайтаради

"Барселона" клуби ўзининг расмий сайтида собиқ ҳужумчиси Неймар билан бўлган суд ишида ютиб чиққанини маълум қилди.

28 ёшли футболчи Каталония клуби устидан судга шикоят қилиб, 2016 йилдаги шартнома узайтиришда кўрсатилган 43,6 млн евро миқдоридаги бонусни тўлашни талаб қилган. Бир йил ўтиб футболчи "Барселона" клубини тарк этиб, "ПСЖ" футболчисига айланган эди.

Шикоятни кўриб чиқиш чоғида Неймарнинг талаблари рад этилган. Бундан ташқари, ўйинчининг ўзи "Барселона" клубига 6,7 млн евро тўлаб берадиган бўлди. Ҳужумчи ушбу қарорни арз қилиб мурожат қилиши мумкин.

Неймар 2013 йилдан 2017 йилга қадар "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. Каталонияликлар билан футболчи икки маротаба Испания чемпиони, учта кубок ва битта мамлакат суперкубогида зафар қучган. "ПСЖ" клубига Неймар 222 млн евро эвазига ўтган эди.

Ўқилган: 2214
Барселона Испания чемпионати Неймар ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича