Ришарлисон Ван Дейк ҳақида: Ундан ҳам кучли ҳимоячилар бор – Тиаго Сильва, Маркиньос ва Рамос

"Эвертон" клуби ярим ҳимоячиси Ришарлисон "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Одамлар у ҳақида кўп гапирмоқда. Шубҳасиз, у ажойиб ҳимоячи, лекин мен уни алдаб ўтганман.

У дунёнинг кучли уч футболчисидан бири бўлди (ван Дейк 2019 йили "Олтин тўп" соврини учун курашда иккинчи бўлган), чунки у мавсумни зўр ўтказди. Бироқ менинг фикримга кўра, ундан ҳам кучли ҳимоячилар бор – Тиаго Сильва, Маркиньос ва Серхио Рамос", - дейди Ришарлисон.

*****

Ўқилган: 543
Виржил ван Дейк Ливерпуль Ришарлисон Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича